Наманганда кичик зилзила қайд этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Наманганда кичик зилзила қайд этилди

Наманганда кичик зилзила қайд этилди

Наманган аҳолиси 18 февраль куни, маҳаллий вақт билан соат 20:11 бўлганида, эпицентри қўшни Қирғизистон жанубида бўлган зилзила таъсирини сезишди. “Тошкент” сейсмология марказида қайд этилишича, бу зилзила маркази Тошкент шаҳридан 260 км масофада жойлашган Қирғизистон ҳудудда жойлашган.

“Наманган ҳудудида сезилган зилзлиа кўрсаткичлари 2 баллни ташкил этди”, – дейилади “Тошкент” сейсмология маркази хабарида.

Зилзилаларни қайд этувчи халқаро сейсмологик марказларнинг маълум қилишича, бу зилзила марказида 4,4 балли ер тебраниши бўлиб ўтган ва бу жой Бишкек шаҳридан 250 км, Наманган шаҳридан эса 70 км, Қирғизистондаги Тош-Кўмир қишлоғидан 15 км узоқликдаги одам яшамайдиган ҳудуд ҳисобланади.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru