Тилла тишлари бўлган қозоғистонликлар хорижга чиқишда муаммога дуч келишлари мумкин, деб хабар берди “Мегаполис” нашри.
Айни пайтда Қозоғистондан олтин сақловчи хом ашёларни четга олиб чиқиш тақиқланган. Бу тақиқлов 2015 йилнинг охиригача амалда бўлади ҳамда муддати узайтирилиши мумкин. Газетанинг ёзишича, олтин сақловчи хома ашё кенг тушунчага эга. “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, хом ашё маҳсулоти деганда нафақат руда, балки лом ва қимматбаҳо металлар чиқитлари ҳам тушунилади.
Яъни бундай тақиқланган буюмлар рўйхатига тилладан тайёрланган стоматолик коронкалар, заргарлик буюмлари, электрон техника деталлари, микросхемалар ва трансизторлар кириши мумкин. Агар қозоғистонликлар хорижга ушбу буюмлар билан чиқмоқчи бўлсалар, кўринишича, унда улар қимматбаҳо металларни ноқонуний олиб чиқиб кетаётганликда айбланиб, жарима тортилишлари мумкин.
Манба: www.kun.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди