АҚШда самолётнинг сувбургут билан тўқнашиши оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани маълум бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-05-2016 | 10:33 ZAMIN.UZ / Дунё / 05 Май 2016 года
447

АҚШда самолётнинг сувбургут билан тўқнашиши оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани маълум бўлди

АҚШда самолётнинг сувбургут билан тўқнашиши оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани маълум бўлди

АҚШ фуқаролик авиациясининг самолёти ва оқ бошли сувбургут (орлан) тўқнашиши оқибатида инсонлар ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри ТАСС ахборот агентлигининг маълумотига иқтибос келтирган ҳолда.

Cessna 172 самолёти 20 апрелда Аляска штатидаги Анкориж шаҳри яқинида ерга қулаган эди. Фалокат оқибатида самолёт бортидаги 4 киши ҳалок бўлганди. Гувоҳларнинг айтишича, бу мамлакат тарихида ҳаво кемасининг сувбургут билан тўқанишиши оқибатида исонлар ҳалок бўлган биринчи ҳолатдир.

Таъкидланишича, АҚШда аввал ҳам бу қуш билан самолётларнинг тўқнашиши ҳолатлари юз берган, бироқ бундай нохуш воқеалар фақатгина жиддий жароҳатларга олиб келганди, уларда инсонлар ҳалок бўлмаганди.

Мутахассисларнинг айтишича, фалокат жойида қушнинг патлари топилган. Айнан шу ҳолат фалокат сабабларини ўрнатишга имкон берган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru