Бечора шерлар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-06-2016 | 19:56 ZAMIN.UZ / Дунё / 22 Июн 2016 года
944

Бечора шерлар

Бечора шерлар

nz1.ru хабарига кўра, Чилининг Сантьяго шахридаги ҳайвонот боғида кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеа содир бўлди. Шерлар сақланадиган жойга бир эркак кириб, устидаги кийимларини йиртиб ташлаган. Авваллига шерлар эркакка эътибор бермаган. У баттар шерларнинг жиғига тега бошлагач ваҳшийлар ўз ишини қилиб ҳужум қилишган. Ҳайвонот боғи маъмурияти икки шерни отиб ўлдиришга мажбур бўлган. Уларнинг айтишича шерлар ғазабланган вақтда транквилизатор, яъни тинчлантирувчи секинроқ таъсир қилади. Бу вақт ичида эса шерлар эркакни тилка-пора қилиб улгуришлари аниқ. Шу туфайли бир аҳмоқ эркакнидеб икки шер нобуд бўлди. Эркакнинг ўзини оғир ахволда касалхонага етказилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru