Кения электрон фирибгарлик қилган 40 жиноятчини ХХРга экстрадиция қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-08-2016 | 19:54 ZAMIN.UZ / Дунё / 09 Август 2016 года
380

Кения электрон фирибгарлик қилган 40 жиноятчини ХХРга экстрадиция қилди

Кения ҳукумати электрон фирибгарлик ва телекоммуникация соҳасида бошқа жиноятлар қилган 40 нафар жиноятчини Хитойга экстрадиция қилди, деб “Кун” хабар беради.

Хитой халқаро радиосининг маълум қилишича, хориждаги ушбу жиноий гуруҳ фирибгарлик қилиб, пул ювиш билан шуғулланган.

Манба маълумотларига кўра, жиноятчиларнинг 35 нафари ХХР фуқароси ҳисобланади. Қолган беш нафари эса Тайвандан келганлардир.

Маълумотда қайд этилишича, улар 50дан зиёд жиноий иш қилган. Жиноий тўда келтирган моддий зарар 4 млн юанни (601 минг доллар атрофида) ташкил этади.Жорий йилнинг апрель ойида Кения расмий Пекин талаби билан 45 тайвандликни экстрадиция қилган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru