АҚШнинг Иллинойс штатида нефть ортилган вагонлар ёниб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
06-03-2015 | 12:18 ZAMIN.UZ / Дунё / 06 Март 2015 года
622

АҚШнинг Иллинойс штатида нефть ортилган вагонлар ёниб кетди

АҚШнинг Иллинойс штатида нефть ортилган вагонлар ёниб кетди

АҚШнинг Иллинойс шататида нефть ортилган вагонлардан бир нечтаси издан чиқиб кетган ва ёнғин содир бўлган.

BNSF Railway темир йўл раҳбариятининг маълум қилишича, воқеа Галена (Galena) аҳоли пунктига яқин худудда, Айова штати билан чегарада содир бўлган.

Нефть ортилган вагонлар 103 тани ташкил этган бўлиб, улардан 5 таси рельсдан чиқиб кетган ва 2 тасида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда NBC телеканали хабар бермоқда.

Ҳозирча жабрланганлар ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Фалокат содир бўлган жой Миссисипи дарёсидан унча узоқда бўлмагани туфайли маҳаллий табиатни муҳофаза қилувчи ташкилотлар сувнинг зарарланишидан хавотир олмоқда.

Манба: www.kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru