АҚШ президентлиги учун Республикачилар партияси номзоди миллиардер Дональд Трамп сайловчилар билан учрашувида айтишича, унинг сайловдаги рақиби демократ Ҳиллари Клинтон одам ўлдириб ҳам одил судлов таъқибидан қутилиб қола олади, деб хабар қилмоқда "Кун" нашри.
«У (Ҳиллари Клинтон)нинг ҳимояси жуда кучли. У ҳозироқ минбарга чиқиб, 20 минг кишининг кўз ўнгида истаган инсонни отиши мумкин. Марҳумнинг тўғри юрагидан отса ҳам унга ҳеч нарса бўлмайди, тушунарлими?» — деган Трамп, қўли билан отгандек ишора қилар экан.
Республикачи номзод ФҚБ томонидан Клинтоннинг махфий маълумотларни жўнатишда хусусий почта серверидан фойдаланганига оид тергов ишлари борасида фикрини шу тарзда изҳор қилган. Узоқ давом этган суриштирув ишлари натижасига кўра, мамлакат ҳукумати Клинтонга айблов эълон қилмасликка қарор қилган.
Таъкидланишича, Трампнинг Клинтон ҳақидаги бу сўзлари аввалдан тайёрланган матнда бўлмаган.
Аввалроқ, Республикачи номзод Клинтоннинг муваффақиятсиз ташқи сиёсати, КХДРнинг ядро синовларини бошлашига имкон берганини айтганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди