Клинтон саломатлиги ҳақида янги маълумотларни чоп этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-09-2016 | 12:59 ZAMIN.UZ / Дунё / 15 Сентиябр 2016
537

Клинтон саломатлиги ҳақида янги маълумотларни чоп этди

Клинтон саломатлиги ҳақида янги маълумотларни чоп этди

АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон ўз саломатлиги ҳақида янги маълумотларни чоп этди, дейилади "Кун" нашрида.

Клинтон берган маълумотлар орасида унинг ўпкаси сурати ҳам бор. Суратга изоҳда Клинтонда "ўпка яллиғланишининг енгил, юқумсиз кўриниши" кузатилаётгани айтилган. Клинтон ўн кун давомида кучли антибиотик қабул қилган.

Клинтоннинг шахсий даволовчи шифокори у касалликдан кейин соғаётгани ва шу билан бирга мамлакат раҳбари бўлиш учун яхши формада қолаётганини таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари, синовлар Клинтон "ажойиб руҳий ҳолатда" эканлигини кўрсатган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru