Порошенко украиналиклардан узр сўради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-11-2016 | 22:47 ZAMIN.UZ / Дунё / 20 Ноябр 2016 года
603

Порошенко украиналиклардан узр сўради

Порошенко украиналиклардан узр сўради

Украина президенти Пётр Порошенко ҳукумат Халқаро валюта жамғармасини қўллаб-қувватлаш эвазига миллионлаб украин оилаларига азият етказаётганини тан олди. У бу ҳақда Қадр-қиммат ва эркинлик куни муносабати билан халққа мурожаатида айтиб ўтди.

Порошенконинг айтишича, иқтисодиётда дефолт ва фалокатдан қутулиш учун ҳукуматда қатъий ва номашҳур чораларга боришдан бошқа илож бўлмаган. Унинг таъкидлашича, худди шундай чораларни Украинанинг Марказий ва Шарқий Европа бўйича муваффақиятга эришган қўшнилари 1990-йиллар бошида амалга оширганлар.

"Биз учун Халқаро валюта жамғармасининг қўллаб-қувватлаши жуда муҳим бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда. Жамғарма эса ҳеч қачон ширин дори бермайди. Шунинг учун биз ўзимиз истамаган ҳолда миллионлаб оилаларга азият етказганимизни англайман. Бунинг учун узр сўраш гуноҳ ҳам эмас. Бироқ мен аминманки, бу қабул қилинган чораларнинг самарадорлигини яқин орада борган сари кўпроқ одамлар ҳис қила бошлайдилар", деб айтиб ўтган Порошенко.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru