Япония Непалга 70 нафар қутқарувчидан иборат гуруҳни юбормоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-04-2015 | 12:07 ZAMIN.UZ / Дунё / 26 Апрел 2015 года
606

Япония Непалга 70 нафар қутқарувчидан иборат гуруҳни юбормоқда

Япония Непалга 70 нафар қутқарувчидан иборат гуруҳни юбормоқда

Япония ҳукумати Непалга бу ерда содир бўлган кучли зилзиладан жабр кўрганларга халқаро ёрдам кўрсатиш доирасида 70 қутқарувчидан иборат гуруҳни юборишга қарор қилди. Бу ҳақда Киодо агентлиги'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, қутқарувчилар 26 апрелда Непал пойтахти Катмандуга Бангкок орқали жўнаб кетадилар.
Қутқарувчилар гуруҳига полициячилар, ўт ўчирувчилар, дипломатлар ва Япония халқаро ҳамкорлик ташкилоти (JICA) ходимлари киритилганлар. Улар жабрланганларни қутқаришда кўмак берадилар ва бедарак йўқолганларни қидиришда иштирок этадилар.

Аввалроқ Непал ҳукумати дунё ҳамжамиятига 1934 йилда 10 мингдан ортиқроқ одамнинг умрини олиб кетган 8,2 магнитудали зилзиладан кейин рўй берган вайронагарчилиги бўйича энг кучли зилзиланинг оқибатларини бартараф этишда ёрдам сўраб мурожааат қилган эди. БМТ ва АҚШ Непалдаги қутқарув операциясини қўллаб-қувватлашлари ва бу мамлакатга инсонпарварлик ёрдамини жўнатишларини маълум қилдилар.

Непалда 25 апрелда эрталаб 7,9 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ерда ер қимирлашлар Тошкент вақти билан 11:11 да қайд қилинди, улардан кейин яна бир нечта афтершок (асосий зилзила кучидан камроқ кучга эга қайта ер қимирлашлар) рўй берди. Зилзила маркази Катмандудан шимоли-ғарб томонга 82 км узоқликда жойлашиб, ўчоғи 15 км чуқурликда бўлгани қайд этилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru