Электр тармоқлари учун тўлов ҳисоби нега баланд чиқяпти, деб бош қотиряпсизми? Шундай маиший техникалар борки, улардан кун давомида қисқа фурсатга фойдалансангиз ҳам, жуда кўп электр энергияси сарфлайди. Қуйида қайси техникалар энг кўп ток “ейишини” кўриб чиқамиз.
Портатив иситкич
Фото: Marie Claire
Қишнинг совуқ кунларида вақтинча фойдаланиладиган иситкичлар жуда кўп энергия сарфлайди. Қурилма соатига тахминан 1500 ватт қувватда ишлайди. Шу жумладан кондиционер ҳам.
Идиш ювиш машинаси
Фото: Marie Claire
Бугунги кунда идиш ювиш машинаси энг қулай қурилмалардан бўлиб, вақтингизни тежашга хизмат қилади, аммо мазкур техника сизга қимматга тушиши мумкин. Бу қурилма нафақат махсус ювиш воситаларини, балки кўп электр энергиясини ҳам талаб қилади — ҳар соатда тахминан 1350 ватт энергия кетади.
Фен
Фото: Marie Claire
Соч қуриткичдан узоқ вақт фойдаланиш ҳам соатига 1000 дан 1875 ваттгача энергия сарф қилади. Фен харид қилишдан аввал ушбу параметрга эътибор беришни унутманг.
Дазмол
Фото: Marie Claire
Кийимларингизни дазмоллаш кўп энергия талаб қилмаслиги мумкин, лекин дазмолнинг ўзи соатига тахминан 1200 ватт қувват сарфлайди, шунинг учун эҳтиёткорлик билан дазмоллашни талаб қиладиган чойшаблар ва мураккаб кийимларни дазмолласангиз, бу энергия ҳисобингизга таъсир қилиши мумкин.
Тостер
Фото: Marie Claire
Нонни қизартириб олиш ёки пиццани иситиш бир неча дақиқа вақт олади, аммо ўша пайтда жуда кўп энергия сарф этилади. Тостер соатига тахминан 1150 ватт электр энергия истеъмол қилади.
Ҳаво намлагич
Фото: Marie Claire
Ҳаво намлагичлар қуруқ ҳавода ишлатиш учун жуда яхши техника, лекин агар у энергия тежайдиган модель бўлмаса, ҳар соатда 1000 ваттгача қувват кетиши мумкин.
Микротўлқинли печ
Фото: Marie Claire
Микротўлқинли печлар турли қувват даражаларида ишлайди, ўртача модель 600 дан 1500 ваттгача энергия истеъмол қилади. Айниқса музлаган гўштни эритиш вақтида кўп миқдорда ток кетади.
Кофе қайнаткич
Фото: Marie Claire
Ҳар куни эрталаб қаҳва ичишни ёқтирсангиз, уни тайёрлаш учун қанча энергия кераклигини билишингиз лозим. Қаҳва қайнатгич соатига ўртача 600 дан 1200 ваттгача электр энергия сарфлайди.
Чангюткич
Фото: Marie Claire
Микротўлқинли печ сингари чангюткич ҳам моделига қараб ўртача 300 дан 1000 ваттгача энергия истеъмол қилади.
Электр чойнак
Фото: Marie Claire
Агар электр чойнакни кунига 3-4 марта ёқсангиз, у ҳолда сизга 600-700 ватт керак бўлади, лекин бутун оила уни тўхтовсиз ишлаца, кўрсаткичлар икки ёки уч баравар юқори бўлади. Шунинг учун кўпчилик сувни қайта иситмаслик учун қолган қайноқ сувни термосда сақлашни афзал кўради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар