20:53 / 08.05.2024
382

Литва Украинага қўшин юборишга тайёрлигини маълум қилди

Литва Украинага қўшин юборишга тайёрлигини маълум қилди
Фото: Getty Images
Литва парламенти Украина аскарларини тайёрлаш учун мамлакат қўшинларини Украинага юборишга рухсат берди. Бу ҳақда Литва бош вазири Ингрида Шимоните хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Москва Вильнюснинг бундай ҳаракатини провокация деб билиши мумкин, аммо Литва расмийлари бунга эътибор қаратмоқчи эмас.

"Агар биз Россиянинг жавоби ҳақида ўйласак, ҳеч нарса жўнатолмасдик. Ҳар иккинчи ҳафтада кимдир ядровий ҳужумга дучор бўлганини эшитамиз", — дея қўшимча қилган Шимоните.

Аввалроқ Франция президенти Эммануэл Макрон Украинага қўшин юборишни истисно қилмаган эди. Шундан сўнг Ғарбда юзага келган мунозаралар фонида Литва бу борадаги “қизил чизиқлар” бекор қилинганини эълон қилган.

Литва бош вазири Макронни қўллаб-қувватлаб, у “стратегик ноаниқлик” яратаётганини таъкидлаган: у Украинага ҳарбийларни юбориш имкониятига ишора қилган, бироқ аниқ режалар ва муддатларни очиқламаган.

Украина президенти Владимир Зеленский ҳам мамлакатга Ғарб қўшинларини киритиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган. Унга кўра, хорижлик ҳарбийлар украин армиясини ўқитиши ва жиҳозларни таъмирлашда ёрдам бериши мумкин. Шу билан бирга, у бошқа давлатларнинг армияларини Украинага ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун очиқ таклиф қила олмаслигини таъкидлаган.

Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги “яқин келажакда” тактик ядровий зарба бериш машқларини ўтказиш нияти борлигини эълон қилган. Кремль буни Ғарб давлатларининг Украинага ҳарбий контингент юбориш эҳтимоли ҳақидаги баёнотлари билан бевосита боғлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Литва Украинага қўшин юборишга тайёрлигини маълум қилди