Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди

Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди
Қозоғистоннинг Улутов вилояти ИИБ 7 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирини «ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғуллангани сабабли» мамлакатдан чиқариб юборди.

«Мазкур хорижликлар Сатпаев шаҳрида тегишли рухсатнома ва ҳужжатларсиз ишлаб келгани аниқланди», – дейилади хабарда.

«Polisia.kz»нинг ёзишича, шунингдек, 9 нафар Тожикистон фуқароси ҳам депорт қилинган.

«Тожикистон Республикасининг икки нафар фуқароси Олмаота шаҳар суди томонидан чиқарилган ҳал қилув қарори талабларини бажармай, жавобгарликдан бўйин товлаганликлари ҳам аниқланди», – деб ёзади нашр.

Ўз навбатида, вилоят ИИБ чет эл фуқароларини ноқонуний меҳнат фаолиятига жалб қилган иш берувчилар ҳам қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилишини эслатган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар