22:57 / 08.05.2024
127

Ҳиндистонда фуқароларни Украинадаги урушга жалб қилишга уринган тўрт киши ҳибсга олинди

Ҳиндистонда фуқароларни Украинадаги урушга жалб қилишга уринган тўрт киши ҳибсга олинди
Фото: Reuters
Ҳиндистонда махсус хизматлар фуқароларни Украинадаги урушга тарғиб қилган 4 нафар шахсни ҳибсга олди. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Ҳиндистон махсус хизматлари мамлакат бўйлаб, 13 та ҳудудда рейд ўтказган. Шубҳа остидаги бир қанча шахслар сўроқ қилинган.

Ҳиндистон федерал тергов агентлигининг билдиришича, одам савдоси тармоғига алоқадор бўлган тўрт киши ҳибсга олинган. Улар маҳаллий йигитларни Украинадаги урушга жалб қилган. Асл ният ошкор айтилмай, ёшларга Россияда даромадли иш ва университетга киритиб қўйиш ваъдалари берилган.

Марказий тергов бюроси маълум қилишича, ҳибсга олинган тўрт нафар ҳиндистонлик таржимон, виза расмийлаштирувчи ва авиачипталарни брон қилиш билан шуғулланувчи шахслар бўлган. Шунингдек, Жанубий Керала ва Тамилнаду штатларида ҳам улар учун ишлаган икки нафар шахс аниқланган.

Ҳибсга олинганлар 35 нафар ҳиндистонликни алдаб, тузоғига илинтиргани айтилган. Улар томонидан Россияга ишлаш учун юборилган икки ҳинд аллақачон фронтда ҳалок бўлгани айтилган.

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия армияси сафида 20 нафарга яқин ҳиндистонлик борлигини билдирган. Уларни мамлакатга қайтариш учун ҳаракат қилинаётгани билдирилган.

Аскарларнинг айтишича, уларга жанговар бўлмаган роллар ваъда қилинган, аммо Украинага жўнатилишдан олдин автомат ва бошқа қуроллардан фойдаланишга ўргатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда фуқароларни Украинадаги урушга жалб қилишга уринган тўрт киши ҳибсга олинди