Бухоро вилояти Когон туманида бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йил 15 январь куни Когон туманининг “Баҳовуддин Нақшбанд” маҳалласида яшовчи фуқаро туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилиб, акаси Х.А. 7 январь куни тахминан соат 19:30 ларда яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаганини билдирган.
Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида тезкор тергов гуруҳи тузилиб, кечиктириб бўлмас тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилди. Ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ҳуқуқ-тартибот органларида бу воқеликда қотиллик аломатлари мавжуд, деган тахмин пайдо бўлади.
Шу сабабли Когон тумани прокуратураси томонидан 20 январь куни ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари бошланди. 7 январь кунидан 24 январь кунига қадар бўлган вақт мобайнида бедарак йўқолган фуқарони топиш мақсадида вилоят ҳамда туман прокуратураси, ички ишлар бошқармаси ва ҳудудий ички ишлар органлари, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа тааллуқли идораларнинг тажрибали ходимларидан тузилган тезкор тергов гуруҳлари томонидан бир қатор тезкор суриштирув, қидирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Қотиллик дея тахмин қилинаётган ҳолатга алоқадор ашёвий далилларни топиш мақсадида жиноят содир қилинган жойга яқин ҳудудлардан ўтган зовур (захкаш), ариқ ва канал сувлари тўсилиб, суви тўхтатилиб тозаланди, қаровсиз бино ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва уларнинг ён атрофлари кўздан кечирилди.
Барча қариндош-уруғ, қўни-қўшни, таниш-билишлар, муқаддам ушбу турдаги ёки шунга ўхшаш жиноятларни содир қилган ёки содир этишга мойил дея ички ишлар органлари, шунингдек, тиббиёт муассасаларининг махсус ҳисобида турувчи шахслар ўртасида тезкор профилактик, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Қидирув суриштирув ишларининг 17-кунида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор қидирув хизмати ва Когон тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу ҳолатда ҳақиқатан ҳам қотиллик жинояти содир этилгани ўз тасдиғини топди. Жиноятни содир қилган гумондор шахс ҳам аниқланди.
Ушбу қотилликни содир қилган шахс бир неча маротаба судланган, жабрланувчининг ён қўшниси, бир мактабда ўқиган синфдош дўсти бўлиб, спиртли ичимлик таъсирида ўзаро келиб чиққан келишмовчилик оқибатида ўз дўстини уриб, дўппослаши натижасида ўлдириб қўйган.
Айбланувчининг айби унинг кўрсатмаларини воқеа жойида текшириш, тергов ҳаракати ҳамда гувоҳларнинг кўрсатмаларига асосан тўлиқ исботланиб, жиноят иши юзасидан тўпланган ҳужжатлар жазонинг муқаррарлигини таъминлаш учун жиноят ишлари бўйича Когон туман судига юборилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди