Яманда америкалик журналист террорчилар томонидан ўлдирилгани тасдиқланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
06-12-2014 | 18:49 ZAMIN.UZ / Дунё / 06 Декабр 2014 года
1 020

Яманда америкалик журналист террорчилар томонидан ўлдирилгани тасдиқланди

Яманда америкалик журналист террорчилар томонидан ўлдирилгани тасдиқланди

2013 йил сентябрь ойида Яманнинг Сано шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турган америкалик 33 ёшли фотожурналист Люк Сомерс «Аль Қоида» террористик гуруҳининг Ямандаги бўлими томонидан олиб қочилган ва гаровда сақлаб келинаётган эди, Бу ҳақида «lenta.ru»га асосланиб «kun.uz» хабар бермоқда.

Ноябрнинг сўнгги кунларида АҚШ ҳарбий кучлари маҳаллий ҳарбийлар билан ҳамкорликда уни қутқариш учун операция ўтказган, аммо бу уриниш муваффақиятсиз чиққан. Бу ҳақида 4-декабрь куни Пентагон вакили Жон Кирби маълум қилган.
Жон Кирбининг маълум қилишича, гаровдаги журналист тутиб турилгани гумон қилинган жойга ҳаводан ҳам, қуруқлик орқали ҳам ҳужум қилинган, аммо бу жойдан Люк Сомерснинг на ўлиги на тириги топилмаган.

Бугун, 6-декабр куни ОАВда чиққан сўнгги маълумотларга кўра, журналист террорчилар томонидан қатл этилган, унинг синглиси Люса Сомерс буни тасдиқлайди.

фото: Kun

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru