Си Цзиньпинь Цукербергга қизини хитойча исм билан номламасликни тавсия этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Си Цзиньпинь Цукербергга қизини хитойча исм билан номламасликни тавсия этди

Си Цзиньпинь Цукербергга қизини хитойча исм билан номламасликни тавсия этди

Facebook асосчиси Марк Цукерберг Хитойга ташрифи чоғида ХХР раиси Си Цзиньпинь билан учрашди. Учрашув пайтида Цукерберг ўз қизини ихтиёрий равишда хитойча исм билан номлашни истаётганини айтган. Унга жавобан Хитой етакчиси “йўқ” деб жавоб берган. Бу ҳақда The New York Post'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Цукерберг Хитой раҳбари билан АҚШ президенти Барак Обама ташкиллаштирган байрам дастурхони устида учрашди. Даврада Марк Цукербергдан ташқари IT соҳасининг кўзга кўринган вакиллари: Apple компаниясининг бош директори Тим Кук ва Microsoft компаниясининг бошлиғи Сатья Наделла ҳам бор эди. Цукербергга ҳомиладор рафиқаси Присцилла Чан ҳамроҳлик қилди.

Маълум бўлишича, Цукерберг Си Цзиньпинь билан суҳбатни хитой тилида олиб борган. Манбанинг яна маълум қилишича Хитой раҳбари Цукербергнинг гапига “йўқ” дейиш билан бирга, “бу улкан масъулият ҳам талаб этади”, деб қўшимча қилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru