Ямандаги портлашларни «Ал Қоида» амалга оширгани маълум бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-12-2014 | 18:22 ZAMIN.UZ / Дунё / 09 Декабр 2014 года
1 004

Ямандаги портлашларни «Ал Қоида» амалга оширгани маълум бўлди

Ямандаги портлашларни «Ал Қоида» амалга оширгани маълум бўлди

«Ал Қоида» ташкилотининг Ямандаги бўлими ҳисобланмиш «Ансор аш-Шариа» гуруҳи бугун Яманнинг жанубий-шарқий қисмидаги Хадрамаут вилоятининг Сайюн шаҳрида амалга оширилган терактлар учун жавобгарликни ўз бўйнига олди. Бу ҳақида гуруҳ бошлиқларидан бири Покистоннинг «Geo TV» телеканали орқали маълум қилган.

Шунингдек, гуруҳнинг бир қанча аъзолари бу ҳақидаги маълумотни твиттер саҳифалари орқали тарқатишган.

Эслатиб ўтамиз, 9-декабрь куни эрталаб, Сайюн шаҳридаги ҳарбий база яқинидаги ҳудудларда иккита автомобилга ўрнатилган бомбалар портлаши натижасида 7 нафар ҳарбий ҳалок бўлиб, яна 8 нафар ҳарбий оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru