Америкалик аёл фарзанди дунёга келишидан бир соат аввал ҳомиладор эканлигини билди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
10-11-2015 | 12:11 ZAMIN.UZ / Дунё / 10 Ноябр 2015 года
2 606

Америкалик аёл фарзанди дунёга келишидан бир соат аввал ҳомиладор эканлигини билди

Америкалик аёл фарзанди дунёга келишидан бир соат аввал ҳомиладор эканлигини билди

АҚШнинг Массачусетс штатида яшовчи Жуди Браун ҳомиладорлиги тўғрисида туғишидан бир соат олдин, касалхонага қорнидаги оғриқдан шикоят билан борганда билди. Бу ҳақда ABC'га асосланиб Дарё нашри хабар бермоқда.

47 ёшли аёл ўт пуфагидаги тошлар безовта этаётганини тахмин қилган, бироқ шифокорлар у ҳомиладорликнинг охирги ойида эканлигини аниқлади. Орадан бир соат ўтиб, аёлда тўлғоқ бошланди ва қиз чақалоқ дунёга келди. Жудининг айтишича, у ҳомиладорлигини пайқамаган ва оналик насиб этгани аёл учун кутилмаган хушхабар бўлган.

Бундан 22 йил аввал турмуш қурган ва ҳозиргача бола кўрмаган Жуди ҳамда унинг турмуш ўртоғи Жейсон фарзандларига Кэролин Роуз дея исм қўйди. Касалхонани тарк этишдан аввал жуфтлик шошилинч равишда болалар беланчаги ва автомобиль креслосини харид қилишига тўғри келди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru