Нигериядаги портлаш оқибатида 32 киши ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
18-11-2015 | 12:32 ZAMIN.UZ / Дунё / 18 Ноябр 2015 года
552

Нигериядаги портлаш оқибатида 32 киши ҳалок бўлди

Нигериянинг Йола шаҳрида портловчи қурилманинг портлаши оқибатида 32 киши қурбон бўлди, яна 80 нафари яраланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.

Foto: EPA

Маълум қилинишича, портловчи мослама бозорга туташ автопарк ҳудудига жойлаштирилган. У кун охирида, сотувчи ва харидорлар уйга қайтаётганда ишга тушган.

Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, портлаш шунчалик кучли бўлганки, унинг овози шаҳарнинг барча қисмларида эшитилган.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум қилинмади.


Манба: Daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru