Туркия ва АҚШ Суриянинг шимолий чегарасини ИШИД жангариларидан тўлиқ тозалаш юзасидан келишиб олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-11-2015 | 00:42 ZAMIN.UZ / Дунё / 19 Ноябр 2015 года
516

Туркия ва АҚШ Суриянинг шимолий чегарасини ИШИД жангариларидан тўлиқ тозалаш юзасидан келишиб олди

Туркия ва АҚШ Суриянинг шимолий чегарасини ИШИД жангариларидан тўлиқ тозалаш юзасидан ҳамкорликдаги амалиётни ўтказиш тўғрисида келишиб олди. Бу ҳақда 18 ноябрь, чоршанба куни Туркия ташқи ишлар вазири Фаридун Синирлиўғли маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».

Туркия ва АҚШ Суриянинг шимолий чегарасини ИШИД жангариларидан тўлиқ тозалаш юзасидан келишиб олди

«Бизда ИШИДни чегарамизга яқин ҳудудлардан сиқиб чиқариш бўйича режалар бор. Бу борадаги амалиётларимиз кўлами янада кучаяди. Яқин орада бунинг гувоҳи бўласиз. ИШИДнинг Туркия чегаралари яқинида бўлиши ва бу туфайли юзага келаётган хавфга қарши чораларни қўллашда давом этамиз. Бу чоралар ИШИДга қарши коалиция ва иттифоқдошлар билан биргаликда амалга оширилади», — дея таъкидлаган вазир.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru