Чеченистонда полициячиларга бир ойда 300 минг марта намоз ўқиш мажбурияти юклатилгани ҳақидаги хабар уйдирма бўлиб чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-11-2015 | 11:45 ZAMIN.UZ / Дунё / 28 Ноябр 2015 года
425

Чеченистонда полициячиларга бир ойда 300 минг марта намоз ўқиш мажбурияти юклатилгани ҳақидаги хабар уйдирма бўлиб чиқди

Чеченистон ички ишлар вазирлиги полициячилар Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарга неча марта саловат айтганини ҳисоблаб бориши ҳақидаги хабарни рад этди, дея хабар бермоқда «ТАСС» муассаса матбуот хизматига таяниб.

Foto: “Rodina.news”

«Намоз ўқиш ва бошқа диний фарзларни бажариш, қаерда ва қандай лавозимда ишлашидан қатъи назар, ҳар бир диндорнинг шахсий ишидир. Чеченистон Республикаси бўйича ИИВ бундай маълумотларни тўпламайди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Муассасадагилар таъкидлашича, телефонограмма тарқатилгани ҳақидаги ахборот провокациядир. Унда Чеченистон ИИВ раҳбари Руслан Алханов Рамзан Қодиров топшириғига биноан, ходимлар неча марта саловат ўқишини ҳисоблаб боришни буюргани айтилади. Айни пайтда текширув олиб борилмоқда, унинг натижасида сохта хабар муаллифлари аниқланиши керак.

Нашр эслатишича, телефонограммада 20 ноябрдан 27 декабрга қадар ҳар бир ходим 300 минг марта саловат ўқиши кераклиги белгиланган эди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru