Архив фото: AFP
Афғонистоннинг Ҳирот ва Таҳор вилоятларидаги қишлоқ хўжалиги далаларига чигирткалар ҳужум қилди. Бу ҳақда Atlas Press хабар берди.
Ҳиротнинг Кешк Рабатсанги тумани аҳолисига кўра, 20 дан ортиқ қишлоққа чигирткалар бостириб кирган. Аҳоли далаларидан хавотирда эканликларини айтмоқда. “Толибон” чигирткалар ҳужумини тасдиқлаб, уларга қарши кампания бошлаганини маълум қилган.
Таҳор вилоятидаги деҳқонлар ва аҳоли миллионлаб чигирткалар қишлоқ хўжалиги экинларини вайрон қилаётганини таъкидлаган.
"Фермерлар “Толибон” ҳукумати чигирткалар барча экин майдонларига зарар етказишдан олдин уларга қарши чора кўришини истайди", — дейилади хабарда.
Қурғоқчиликдан азият чекаётган афғон фермерлари учун чигирткалар босқини қўшимча муаммони юзага келтирмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди