Жорий йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга 2 586 киши доимий яшаш учун (2023 йилнинг мос даврида 4 063 киши) кўчиб кетган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Инфографика: Статистика агентлиги
Ўзбекистонликлар доимий яшаш ниятида энг кўп кўчиб кетаётган давлатлар Қозоғистон ва Россия бўлиб қолмоқда. 2024 йил январь– март ойларида хорижга кўчиб ўтганлар жами 2 586 киши бўлиб, уларнинг 2 125 нафари Қозоғистонга, 357 нафари Россияга борган.
Кўчганлар орасида 1 323 нафари эркаклар (51,2 фоиз), 1 263 нафари аёллар (48,8 фоиз) бўлган.
Хорижга кўчиб кетганларнинг қолган асосий улуши Жанубий Корея (0,8 фоиз), Қирғизистон (0,9 фоиз), Туркманистон (0,3 фоиз) ва бошқа мамлакатлар (2 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.
Сўнгги 5 йил давомида хорижга энг кам кўчиб кетганлар 2019 йил февралида, 2020 йил апрелида, 2021 йил декабрида, 2022 йил августи ва 2023 йилнинг декабрь ойларида қайд этилган. Чет элга энг кўп кўчиб кетганлар улуши эса 2019 йилнинг июлида, 2020 йил октябрида, 2021 йил августида, 2022 йил октябри ҳамда 2023 йилнинг август ойларида юқори бўлган.
Инфографика: Статистика агентлиги
Бундан 24 йил илгари — 2000 йилда Ўзбекистондан хорижий давлатларга қарийб 62 545 киши кўчиб кетган. 2005 йилда унданда кўп — 104 991 одам чет элга кўчган. 2010 йилда бу кўрсаткич 44 420 кишини, 2015 йилда 31 765 кишини, 2020 йилда 13 648 кишини ташкил этган.
Ўзбекистонда 2021 йилда 20 140 одам, 2022 йилда 8 790 киши, 2023 йилда 17 336 фуқаро хорижий мамлакатларга кўчиб кетган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади