“Қуёшли витамин” организмда кўплаб муҳим физиологик функцияларни бажаради: қондаги калсий миқдорини керакли даражада ушлаб туради, рахит касаллигининг олдини олади, суяклар, тишлар ва тирноқларни мустаҳкамлайди. Шунинг учун вақти-вақти билан D витаминини ўз ичига олган маҳсулотлар ва қўшимчаларни истеъмол қилиш лозим.
Фото: Alamy
Шифокорлар суяк ва мушаклар саломатлиги ва мустаҳкамлигини сақлаш учун кунига 10 микрограмм D витамини қабул қилишни тавсия этади. У ёғли балиқ, балиқ жигари, қизил гўшт, дон маҳсулотлари, тухум сариғи ва қўзиқорин ва бошқа маҳсулотларда мавжуд.
Ёз ойларида қуёш нури орқали D витаминини қабул қила оламиз. Октябрдан март ойининг бошигача бўлган даврда шифокорлар D витаминини алоҳида озиқ-овқат қўшимчаси сифатида қабул қилишни тавсия этади.
Аммо ҳар қандай витамин ва биологик фаол қўшимчаларни белгиланган дозадан ортиқ истеъмол қилиш интоксикацияга олиб келиши мумкин. Организмда D витамини миқдори ошиб кетганини билдирувчи бир нечта белгилар мавжуд.
Фото: Alamy
Организмда тўпланган ҳаддан ортиқ D витамини суякларни заифлаштиради, юрак ва буйракларга шикаст етказади. D витаминининг ҳаддан ортиқ тўпланиши D гипервитаминози деб аталади. Бу касаллик кам учрайдиган, аммо жиддий патологиядир. Унинг натижасида буйракларда тошлар пайдо бўлиши мумкин.
D витамин кўпайиб кетиши буйракларга биринчи ўринда таъсир қилади ва тез-тез ҳожатга бориш эҳтиёжини келтириб чиқаради. Шунингдек, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқлар, заифлик ва энг ёмони сувсизланиш кабилар интоксикация аломатлари саналади. Буларнинг барчаси жиддий симптомлар бўлиб, уларни бееътибор қолдириш жиддий асоратларга олиб келади. Патологияни ўз вақтида аниқлаш ва тиббий ёрдам кўрсатиш орқали жиддий касалликларнинг олдини олиш мумкин, дейилади АҚШ Соғлиқни сақлаш миллий институти томонидан ўтказилган тадқиқот материалларида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”