Россиянинг Хабаровск шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича “Константин Коротков хотира турнири”да бугун, 18 май куни финал жанглари бўлиб ўтди. Кун давомида 16 нафар ўзбекистонлик боксчи олтин медал учун рингга кўтарилди.
Хотира турнири доирасида терма жамоамиз 7 та олтин ва 9 та кумуш медалларига эга чиқиб, умумжамоа ҳисобида медал жамғаришда тенгсиз бўлди.
Финал жангларида бокс мухлислари икки бора ўзбек дербиси гувоҳи бўлишди. 54 килограммгача бўлган вазнда Ҳасанбой Дўстматов очколар ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳакамларнинг икки вакили учрашувда дуранг қайд этилганини қайд этган бўлса, икки ҳакам Ҳасанбойнинг бир ҳакам эса Шаҳзоднинг ғалабасини қайд этди.
Фото: Видеодан кадр
Ўзбекистонлик Абдумалик Халоков ҳам финал жангини ўтказди. Рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмаган Абдумалик беларуслик Панков устидан 5-0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Фото: Видеодан кадр
67 килограммгача бўлган вазн тоифасида Руслан Абдуллаев россиялик боксчига қарши жанг қилди. Руслан жангнинг биринчи раундидаёқ рақибини уч бора нокдаун ҳолатига туширди ва ҳакам жангни тўхтатишга мажбур бўлди. Шу тариқа Абдуллаев Ўзбекистон ҳисобига яна бир олтин медални тақдим этди.
Фото: Видеодан кадр
+92 вазн тоифасидаги яна бир ўзбекча дербида Баҳодир Жалолов устун келди. У Лазизбек Муллажонов устидан очколар ҳисобида ғалаба қозонди.
Ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидагича:
Олтин медал:
-54 кг: Азиза Ёқубова
-54 кг: Ҳасанбой Дўстматов
-57 кг: Абдумалик Ҳалоков
-67 кг: Руслан Абдуллаэв
-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаэв
-86 кг: Жасурбек Йўлдошев
+92 кг: Баҳодир Жалолов
Кумуш медал:
-50 кг: Робияхон Бахтиёрова
-66 кг: Дилфуза Бекова
-75 кг: Азиза Дайирбекова
-48 кг: Авазжон Йўлдошев
-54 кг: Шаҳзод Музафаров
-60 кг: Дилшод Абдумуродов
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаэв
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов
+92 кг: Лазизбек Мулложонов “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Хитойлик ҳакерлар АҚШдаги 150 нафар сиёсатчи ортидан жосуслик қилган бўлиши мумкин
Қашқадарёда эркак аёли ва чақалоғини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди
Байден ҳозирча Украинани НАТОга таклиф этишга чақирмасликка қарор қилди
Шармандали мағлубиятдан кейин мураббий футболчиларни қамаб қўйди
Гавининг қилиғи Фликка ёқмади: “Ақл ўргатишни сенга ким қўйибди?”
Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик музокаралари: у қандай кўринишда бўлиши мумкин?