date
views 204

Гутерриш: Яқин Шарқ фақат Фаластин давлати тузилгандан кейин тинчланади

Гутерриш: Яқин Шарқ фақат Фаластин давлати тузилгандан кейин тинчланади
Фото: Arab World Press
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш фикрига кўра, фақат Фаластин давлатининг ташкил этилиши Исроил ва ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги урушни тўхтатади. Акс ҳолда Ғазо секторидаги вазият Яқин Шарқдаги бошқа мамлакатларга ҳам тарқалиши мумкин.

«Ғазодаги уруш очиқ яра бўлиб, бутун минтақага зарар етказиш билан таҳдид қилмоқда. Зўравонлик ва беқарорлик циклига барҳам беришнинг ягона барқарор йўли - Исроил ва Фаластин тинчлик ва хавфсизликда ёнма-ён яшаши, Қуддус ҳар икки давлатнинг пойтахти бўлган икки давлат ҳақидаги қарордир», деб ёзди Гутерриш ижтимоий тармоқда.

Фаластин 2011 йил сентябрида БМТ тўлақонли аъзоси бўлиш учун ариза топширган, аммо кейин Хавфсизлик Кенгаши томонидан қўллаб-қувватланмаган.

2024 йил 4 апрелда Малта Фаластиннинг БМТ аъзоси бўлиши ҳақидаги аризасини кўриб чиқишни қайта бошлаш ҳақидаги илтимосини қондирди. 10 май куни БМТ Бош Ассамблеяси БМТ Хавфсизлик Кенгашига Фаластинни ташкилотга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш масаласини кўриб чиқишни тавсия этувчи резолюция лойиҳасини келишиб олди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гутерриш: Яқин Шарқ фақат Фаластин давлати тузилгандан кейин тинчланади