Фото: “ПФЛ”
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган икки ўйин 18 май, шанба куни бўлиб ўтди.
“Қизилқум” “Олимпик жамоасини қабул қилди. Учрашувнинг 13-дақиқасида Файзуллобек Жуманқўзиев ҳисобни очди. Биринчи бўлим сўнгигача ушбу натиажа сақланиб қолди.
ФотоЛ “Қизилқум”
Иккинчи бўлимни Тимур Кападзе шогирдлари ҳужумкор руҳда бошлади. 53-дақиқада Аҳмадулло Муқумжонов ҳисобни тенглаштирди. 3 дақиқа ўтиб Отабек Жўрақўзиев ҳисобни 1:2 кўринишга олиб келди. “Олимпик” клуби аъзоси Алишер Одилов 69-дақиқада тўп киритди.
Бош ҳакам 83-дақиқада “Олимпик” дарвозасига пенальти белгилади. Гиорги Кухианидзе нуқтада адашмади ва ҳисоб — 2:3. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида “Олимпик” яна бир гол киритди ва Тошкентга 3 очко билан қайтадиган бўлди. Якуний ҳисоб — 2:4.
"Қизилқум" — "Олимпик" 2:4
Гол: 1:0 — 13, Файзуллобек Жуманқўзиев, 1:1 — 53, Аҳмадилло Муқумжонов, 1:2 — 56, Отабек Жўрақўзиев (Нодир Абдихолиқов), 1:3 — 69, Алишер Одилов (Аҳмадилло Муқумжонов), 2:3 — 83, Гиорги Кухианидзе (пенальти), 2:4 — 88, Муҳсин Бозоров.
"Қизилқум": 12.Робертс Озолс, 7.Даврон Анваров, 8.Гиорги Кухианидзе, 11.Акаки Шулая, 13.Николай Тарасов, 17.Муҳаммадали Ғиёсов (79.Диёр Рахматиллоев, 76), 23.Самандар Шукуруллаев, 25.Азизбек Усмонов (10.Элгужа Лобжанидзе, 46), 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 71.Жамолиддин Убайдуллаев (4.Илҳом Ваҳобов, 59), 77.Файзуллобек Жуманқўзиев (22.Шаҳзод Раҳматуллаев, 76).
Захира: 1.Ҳумоюншоҳ Сайётов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 14.Файзулла Қамбаров, 37.Шерзод Файзиев, 99.Асадбек Асадов.
"Олимпик": 99.Эдем Неманов, 2.Саидазамат Мирсаидов, 7.Иброҳим Ибрагимов, 8.Нодир Абдихолиқов (16.Риан Исламов, 84), 10.Фаррух Мухторов (21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 64), 11.Отабек Жўрақўзиев (15.Муҳсин Бозоров, 84), 18.Акбар Абдирасулов (22.Шаҳзод Тоиров, 46), 19.Аҳмадилло Муқумжонов, 23.Абдурауф Бўриев, 37.Алишер Одилов (9.Асадбек Жўрабоев, 90), 44.Асад Раҳимжонов.
Захира: 32.Жаҳонгир Бўриев, 17.Жалолиддин Содиқов, 64.Самандар Қодиров, 70.Муҳаммадбобир Мўйдинов.
Огоҳлантиришлар: Иброҳим Ибрагимов (25), Муҳаммадали Ғиёсов (41), Акаки Шулая (41), Аҳмадилло Муқумжонов (66).
Четлатиш: Акаки Шулая (51, 2СК)
“Металлург” клуби водийнинг “Андижон” клуби меҳмони бўлди. Учрашувнинг 68-дақиқасида меҳмонлар вакили Далер Шарипов ҳисобни очди. Владимр Бубаня 76-дақиқада “Андижон” клубига бир очко келтирган гол муаллифига айланди. Шу тариқа томонлар учрашувда муроса йўлини танлади.
"Андижон" – "Металлург" 1:1
Гол 68 - Далер Шарипов (Шаҳзодбек Убайдуллаев), 75 - Владимир Бубаня
"Андижон": 72.Игорь Литовка, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 8.Фарҳодбек Бекмуратов, 10.Илҳомжон Абдиғаниев (13.Сардорбек Азимов, 71), 15.Владимир Бубаня, 17.Фарҳоджон Соҳибжонов (94.Армин Бошняк.84), 21.Ильдар Маматказин, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 66.Илҳомжон Алижанов, 71.Бектемир Абдуманнонов (31.Демир Имери,71), 99.Шаҳром Самиев ( 51.Лука Згурски, 84).
Захира: 1.Элдор Адҳамов, 9.Леван Арвеладзе, 14.Абдураҳмон Комилов, 19.Суҳроб Бердиев, 77.Рустам Турдимуродов.
"Металлург": 35.Раҳим Давронов, 5.Ризо Яздандўст, 6.Худойшукур Сатторов, 7.Сардор Абдураимов (4.Керим Палич,77), 8.Искандар Шайқулов ( 88.Сирожиддин Қўзиев, 90), 10.Шаҳзодбек Убайдуллаев (97.Бобан Жоржевич.82), 11.Далер Шарипов, 14.Аброр Тошқўзиев, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 31.Марко Миличкович, 33.Иван Йосович.
Заҳира: 87.Акмал Ортиқов, 15.Аббос Отахонов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 21.Ҳазрат Турсунқулов, 24.Даврон Эргашев, 70.Алишер Хайруллаев.
Огоҳлантириш: 18 - Илҳомжон Алижанов, 30 - Муҳаммадкарим Тоиров, 32 - Ризо Яздандўст, 34 - Абдулвоҳид Ғуломов, 90+3 - Бобан Жоржевич.
Ушбу дурангдан сўнг “Андижон” клуби очколар сонини 13 тага етказиб олди ва Суперлигада пешқадамликни сақлаб турибди.
Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган бошқа ўйинлар 19—20 май кунлари бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Хитойлик ҳакерлар АҚШдаги 150 нафар сиёсатчи ортидан жосуслик қилган бўлиши мумкин
Қашқадарёда эркак аёли ва чақалоғини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди
Байден ҳозирча Украинани НАТОга таклиф этишга чақирмасликка қарор қилди
Шармандали мағлубиятдан кейин мураббий футболчиларни қамаб қўйди
Гавининг қилиғи Фликка ёқмади: “Ақл ўргатишни сенга ким қўйибди?”
Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик музокаралари: у қандай кўринишда бўлиши мумкин?