12:37 / 18.05.2024
520

“Бохо завхоз” лақаби билан танилган Баҳодир Султонов 10 йилга озодликдан маҳрум этилди

“Бохо завхоз” лақаби билан танилган Баҳодир Султонов 10 йилга озодликдан маҳрум этилди
“Бохо завхоз” ва “Терминатор” лақаблари билан танилган Баҳодир Султонов ҳамда у билан бир иш доирасида қамоққа олинган “Навоий автосавдо” МЧЖ таъсисчиси Ниёз Ибодовга 16 май куни жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Баҳодир Султонов ҳамда Ниёз Ибодов Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” (жуда кўп миқдорда товламачилик) бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган.

Суд ҳукми билан Баҳодир Султоновга 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган. Шунингдек, суд ҳукми билан Баҳодир Султонов ўта хавфли рецидивист деб топилган.

Ниёз Ибодовга эса 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

20 млрд сўмлик таҳдид

Ниёз Ибодов “Навоий автосавдо” МЧЖда 61,20 фоиз улушга эгалик қилган. МЧЖнинг 32,70 фоиз улуши эса Сардор Ғаффоровга тегишли бўлган.

Айтилишича, Ниёз Ибодов ўзининг жияни бўлган Сардор Ғаффоровни “Навоий автосавдо” МЧЖдаги улушидан воз кечтириш бўйича Баҳодир Султоновга мурожаат қилган. Султонов, Ниёз Ибодов ва бошқа номаълум шахслар 2023 йилнинг июнь ойи бошларида бир гуруҳга бирлашиб, ишни “ҳал қилиш” учун олдиндан жиноий тил бириктирган.

Гуруҳ аъзолари Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган офисга Сардор Ғаффоровни чақириб, ундан автосалондаги 20 миллиард сўмга тенг улушини 200 минг АҚШ доллари эвазига Ниёз Ибодов номига ўтказиб бериш ҳақида дўқ-пўписа қилиб, агар улушни ўтказиб бермаса, жисмонан йўқ қилиб юборишни айтишган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Бохо завхоз” лақаби билан танилган Баҳодир Султонов 10 йилга озодликдан маҳрум этилди