14:55 / 17.05.2024
257

Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Кадр: Telegram
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида учта юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 16 май куни соат 10:30 ларда Самарқанд ва Тошкент шаҳарларини боғловчи М-39 автомобиль йўлининг 978-километрида Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган 29 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Hоwо русумли юк автомашинасининг тормоз тизимида техник носозлик юзага келган.

Оқибатда ўзидан олдинда кетаётган бошқа бир Hоwо русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Зарба кучли бўлгани туфайли биринчи юк машина йўл четига ағдарилган.

Шу вақтда йўлнинг чап томонида ҳаракатланиб кетаётган SANY русумли юк автомобили ҳам ағдарилиб кетган юк машинаси салонига бориб урилган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.

Манбага кўра, мазкур йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди