Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 220-1-моддасига қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.
2023 йилда ички ишлар органлари ходимлари томонидан 1072 дона ноқонуний (ички ишлар органлари рўйхатига қўйилмаган) қуроллар аниқланиб, 839 нафар фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 220-1-моддаси асосида жавобгарликка тортилган.
2023 йилда пневматик қуроллар билан боғлиқ 5 та нохуш ҳолат содир этилган ва бунинг оқибатида 4 нафар фуқаро жароҳатланган, 1 нафар фуқаро эса ҳалок бўлган.
Амалдаги қонунчиликка кўра фуқаро ўз ихтиёри билан пневматик қуролни олиб келиб топширса ҳам ушбу қурол мусодара қилиниб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараварига, мансабдор шахсларга эса – йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши мумкин.
Жиноят кодексининг 248-моддасида жамоат хавфсизилиги даражаси анча юқорироқ бўлган ўқотар қуролни ўз ихтиёри билан топширган шахс жавобгарликдан озод қилиниши кўзда тутилган.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 220-1-моддасига шахсни ўзининг қонунга хилоф эгалигида бўлган пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш қуроли ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ихтиёрий равишда топширганда маъмурий жавобгарликдан озод қилиш имкониятини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.
Муҳокамадан сўнг қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди