22:30 / 18.05.2024
89

Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди

Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди
Фото: ФВВ
Тошкент туманида сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетган 5 ёшли бола қутқарилди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Ҳолат Тошкент тумани “М.Фозилов” маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида содир бўлган. Ушбу уй эгасининг 5 ёшли набираси эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолгани сабабли ҳовлисидаги сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетиб, тизза бўғимлари букилган ҳолда сиқилиб қолган.

Дастлаб уй эгаларининг ўзлари болани ўрадан чиқариб олишга ҳаракат қилишган, аммо барча ишлар самарасиз бўлган. Шундан сўнг зудлик билан айтилган манзилга етиб борган қутқарувчилар махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида ўрадан болани ҳеч қандай талафотларсиз, соғ-саломат чиқариб олиб, яқинларига топширган. Боланинг аҳволи яхши бўлгани сабабли тиббиёт ходимларига мурожаат қилинмаган.

Фото: ФВВ

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди