00:24 / 18.05.2024
400

Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда

Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Ҳозирда мактабнинг 11-синфини тамомлаётган Озодахон Муминова Swift Launch бизнес инкубацион ва акселлерацион дастурида лойиҳа раҳбари бўлиб фаолият олиб боради. Бундан аввал 2 та чет эл компаниясида масофадан туриб лойиҳа менежери бўлишга ҳам улгурган.

Озодахон IT Park томонидан ўтказилган хакатонларда фаол иштирок этиб келган. 2022 йилда эса халқаро Тhе New York Academy оf Sciences хакатонида турли давлатлардан йиғилган жамоаси билан Idea Creation йўналишидан биринчи ўринни олиб, илк 5000 доллар инвестициясини қўлга киритган.

Озодахон жамоаси билан биринчи олган инвестициясини экология муҳофазаси бўйича яратган лойиҳасини Ҳиндистондаги лабораторияда синаб, Massachusetts Institute of Technology (MIT) ва бошқа дунё бўйича топ-10 га кирувчи халқаро университетларнинг олий тоифали олимларидан дарслар олишга ва лаборатория учун баъзи керакли нарсаларни харид қилишга сарфлаган. Ҳозирда Озодахон ушбу изланишларни янада шаффоф бўлиши учун Буюк Британиядаги Кембриж олимларига ҳам мурожаат қилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Ўрта Осиёдан биринчи бўлиб Global Citizen Еаr Халқаро топ-100 таликка кирувчи дастурида қатнашган ва Мисрдаги Global Justice Summit учун 100 фоиз грант 7000 доллар соҳибаси бўлган.

Озодахон 2023 йилда Москва шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро Осиё масштабидаги “Осиё олимлари колба” лойиҳасида Ўзбекистон номидан қатнашган ва “Чегарасиз фан” йўналишида 1-ўринни эгаллаган. Ҳозирда Озодахон Women in Nuclear’нинг дунё бўйича энг ёш олимаси бўлиб, дастурнинг Ўзбекистондаги элчиси бўлиб фаолият олиб боради.

Шунингдек, Озодахон ўтган йил UNDP ҳамкорлигидаги бўлиб ўтган Startupweyekend Women Edition хакатонда 3-ўринни эгаллаб, лойиҳа орқали Америкадаги Uzbek Diaspora жамоаси билан ишлаган.

Бундан ташқари, у Google компанияси Google Community’сининг Google Developers Ташкент жамоаси аъзоси бўлиб, Women TechMakers элчиси сифатида бугун қизларни ITга кириб келишига ёрдам бериб келмоқда.

Озодахон 20 дан ортиқ хакатон ва дастурларда асосий ташкилотчилардан бўлиб, турли хил халқаро ва маҳаллий компаниялар билан алоқалар ўрнатиб келмоқда.

IT соҳасига қизиқиш Озодада 15 ёшдан бошлаган, дастлаб IT Park’да турли хил эвент ва дастурларда волонтёрлик қилган. WеProject.media журналига ҳам у шу ҳақида интервью берган.

"Frontend йўналишида 1 йил ўқиб, лойиҳаларда масофадан ишлашни бошладим. Бундан ташқари, Аgile ва Scrum бўйича таълим олдим. Бу билимларим менга чет элдаги 2 та компанияда масофадан туриб 2 йил мобайнида ишлаб кўришда ёрдам берди. Бугун IT ҳаёт тарзимга айланган. Бугун йўлини топишда қийналаётган қизларга ҳеч иккиланмай шу соҳада ўқишни маслаҳат бераман. Сабаби IT айнан қизлар учун кенг имкониятларга эга соҳа”, — дейди у.

Яқинда Озоданинг Москва шаҳрида берган интервьюси “Перспектива поколение поиска”, “Московский вестник” нашрларида чоп этилган.

Озодахон бу йил мактабни тамомлаб Стэнфорд университетига ўқишга киришни мақсад қилган. Озодахон дунёдаги энг топ олимлар сафидан жой олиб, фанни IT билан бирлаштириб, янгиликлар қилишни, шунингдек, Ўзбекистон байроғини кўкка кўтариш нияти борлигини айтди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда