Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар (784-сон, 18.09.2019 й.) киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Эндиликда, якка тартибда ва қишлоқ жойларда намунавий қурилган арзон уй-жойлар учун ипотека кредитлари 2 йиллик (2020 йил 1 январдан 1 йиллик) имтиёзли давр билан 20 йил (ҳозиргача 6 ойлик имтиёзли давр билан 15 йилгача) муддатга берилади.
Шунингдек, ўлчами 0,02 га бўлган ерда жойлашган бир қаватли 3 хонали арзон уйлар ва 4 қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар арзон уй-жой ҳисобланади.
Ипотека кредити миқдори арзон уй-жой қийматининг 90 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади.
Бундан ташқари, ипотека кредити 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади (ҳозирга қадар бундай кредит олиш учун юқори ёш чегараси белгиланмаган). “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади