Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сардори Жасурбек Жалолиддинов Саудия Арабистони мағлуб этилган учрашувдан сўнг (2:0) сайтимизга кичик интервью берди.
- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз?
- Ғалаба қозонганимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Ўйинга яхши тайёргарлик кўрганимизга қарамай, биз кутгандан кўра қийинроқ бўлди. Саудия билан ўзаро ҳисоб китобимиз бор эди. Якунда, Ўзбекистон "battle"да ғолиб бўлиб чиқди. Шундай натижалар қайд этишда давом этамиз.
- Саудиялик футболчилар бугун айнан сизга қарши жуда кўп провокациялар қилишди. Бундай вазиятларда ҳиссиётларга берилмаслик ва совуққон бўлиш қанчалик қийин бўлди?
- Бош мураббийимиз учрашув олдидан бизни огоҳлантириб қўйган эди. Араб футболчиларининг ўзини бундай тутиши биз учун янгилик эмас. Саудия Арабистони футбол ўйнаса биздан кучсизроқ эканлигини билган. Шу сабабли, улар футбол ўйнаш эмас, рақиб ўйинини бузиш билан банд бўлишди. Тоза футбол ўйнасак биз рақибдан устун эканлигимизни ҳис қилиб турган эдик. Саудияликларда футбол ўйнаш учун барча шароитлар бор, аммо улар майдонда бошқа ишлар билан банд бўлишди. Саудияликлар биздан қўрққани сабабли майдонда жанжал ва провокациялар қилишни бошлашди ва шу сабабли улар мағлуб бўлди деб ўйлайман.
- Кейинги рақибимиз Индонезия ҳақида нималар дея оласиз?
- Индонезия терма жамоаси Жанубий Корея ва Австралия каби жамоаларни мағлуб этди. Бу эса уларнинг кучли эканлигига исбот бўла олади. Рақибни ҳурмат қиламиз ва уларга қарши тайёргарлик кўришни бошлаймиз. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди