22:14 / 27.04.2024
305

Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди

Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди
Фото: “РИА Новости”
Россияда Crocus City Hall’даги терактни уюштиришда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.

Унда айтилишича, Москванинг Басманний суди Тожикистон фуқароси бўлган Жумахон Қурбоновни ҳибсга олиш тўғрисида буйруқ чиқарган. Жумахон Қурбонов терактга алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинган 12-гумондор ҳисобланади.

"Тергов идорасининг Қурбоновга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш юзасидан қилган мурожаати қаноатлантирилди", — дейилган суд баёнотида.

Расмийлар Қурбонов 22 майгача ҳибсда қолишини маълум қилган. Тергов ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтиши айтилган. Очиқ манбаларга кўра, гумонланувчи Россияда ноқонуний равишда яшаб, Москвадаги ётоқхонада истиқомат қилган.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 22 март куни Красногорск шаҳридаги Crocus City Hall концерт залида теракт содир этилган эди. Ҳодиса оқибатида 144 киши ҳалок бўлгани ва 551 киши жароҳатлангани хабар қилинган. Россия Тергов қўмитаси ҳужумни содир этганлар ва украиналик миллатчилар ўртасида алоқадорлик аниқланганини қайд этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди