Фото: Shutterstock
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 24 ёшли ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди. Жиноятчилар унга қурол ўқталиб, деярли миллион рубл талаб қилишган. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
Қайд қилинишича, жабрланувчи полицияга мурожаат қилиб, «Норд» савдо марказининг автотураргоҳида тўрт киши унга яқинлашиб, таксига хос стикерлар ёпиштирилган машинага судраб олиб бориб, ўғирлаб кетишганини айтган.
Улар қурол ўқталиб, ундан 800 минг рубл талаб қилишган. Йигит қўрқиб кетган ва уяли телефонини, 20 минг рубл нақд пулни берган, шунингдек, 40 минг рублни жиноятчилар картасига ўтказган.
Шундан сўнг жиноий гуруҳ жабрланувчини Ленинград вилояти, Новоселйе қишлоғи яқинида ташлаб кетишган.
Полиция Россия Жиноят кодексининг 162-моддаси («Босқинчилик») билан жиноий иш қўзғатган. Икки гумондор аллақачон қўлга олиниб, полиция бўлимига олиб кетилган. Улар 21 ёшли йигитлар бўлиб, бириси Қирғизистондан келгани таъкидланмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Японияда тиш ўстирувчи дунёдаги биринчи дори синовдан ўтказилади
Анвар Ғофуров: "Бунёдкор" U19 га ўтказилиши, хорватиялик мураббийларнинг кетиши ва Зейтуллаевнинг келиши ҳақида
Россия қўшинлари Украина шарқидаги иккита аҳоли пунктини тўлиқ эгаллади
Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди