Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳрида ўғлини онасидан мажбуран ажратиб олиб кетмоқчи бўлган ва уни калтаклаган ота 5 суткага қамалди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Қайд қилинишича, 23 март куни ота (М.Х.) Чилонзор туманидаги дўконга бориб, у ердан ўғлини олиб кетмоқчи бўлган. Аммо ўғил у билан кетишни истамаган. Шунда ота унга зўравонлик ишлатган.
Ҳолат бўйича ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилганда, эр ва хотин ўртасида ўзаро келишмовчилик ҳолатлари мунтазам равишда юз бергани, 2 феврал куни Ўртачирчиқ тумани ИИБ томонидан онага ҳимоя ордери берилгани аниқланган. Шундан сўнг, маъмурий иш қўзғатилиб, материаллар судга юборилган.
2024 йил 27 апрел куни M.X. суд томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (Майда безорилик) ва 185-(2) моддалари (Совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш) бўйича айбдор деб топилиб, 5 сутка қамоқ жазоси тайинланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди