115
10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади
Мамлакат элчихонаси кўмагида Британиянинг NEU Professionals рекрутинг агентлиги, Қироллик ҳамширалик коллежи, Ковентри университети ва "Мутахассис тил курслари" маркази вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга амалий сафари ташкил этилди.
"Дунё" хабарига кўра, сафар давомида Британия томони Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Олий таълим фан ва инновациялар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Тошкент тиббиёт академияси ва Самарқанд шаҳридаги Medicon университетида учрашувлар ўтказди.
Олиб борилган музокаралар натижасида, ўзбекистонлик 10 мингдан ортиқ тиббиёт соҳаси вакилларини чет тилларига ўқитиш орқали Британиядаги нуфузли шифохоналарга ишга қабул қилиш ҳамда 3 минг доллар миқдорида ойлик маош тўлаш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, NEU Professionals рекрутинг агентлиги вакиллари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида иш берувчи талаби, ушбу юртда ишлаш тартиби батафсил тушунтирилди.
Британия томони ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари, жумладан ҳамширалар ўрта тиббий ходим сифатида фаолият юритиш билан чекланиб қолмаслиги, балки қобилияти, интилиши, тажрибаси ва тил билишидан келиб чиқиб, вазифаси нуқтайи назаридан ўсиш имконига эга бўлишини таъкидлади.
NEU Professionals рекрутинг агентлиги 2013 йил чет эллик тиббиёт мутахассисларини Британиянинг Оксфорд университети шифохонаси ва бошқа тиббиёт муассасалари учун ёллашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган. Компания хориждан тиббиёт мутахассисларини Aнглия ва Уэлсга етказиб бериш билан шуғулланмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»