Фото: Видеодан кадр
2024 йил 27 апрелдан 28 апрелга ўтар тунда Ўзбекистоннинг бир қатор тоғли ҳудудларида қор ёғиб ўтган.
Жумладан, Қашқадарё вилояти Қамаши туманида Майданак обсерваторияси атрофларида, Жиззах вилояти Зомин туманидаги юқори дам олиш масканларида ва Қамчиқ довонидан ўтган автомобил йўлининг юқори қисмларида қор ёғган.
Ўзгидрометнинг хабар беришича, 27 апрел тунда Қамчиқ довонидаги денгиз сатҳидан 2,2 минг метр баландликдаги “Қамчиқ” метеорологик станциясида ва Зомин тоғларида ҳаво ҳарорати 0 даражагача тушиб кетган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра Қозоғистоннинг Тошкент вилояти билан чегарадош бўлган Жамбил вилоятида 27 апрел куни кундузи қор ёғган.
Ўзгидрометга кўра, 2024 йил 28 апрел куни тонгда Ўзбекистоннинг асосий йирик шаҳарларида ҳаво ҳарорати +4 дан + 9 даражагача илиқ бўлган. Фақат Термиз ва водий вилоятларидаги шаҳарларда ҳарорат +10 даражадан юқори бўлган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади