
Англия Премьер-лигасининг 35-турида “Ливерпуль” сафар учрашувида “Вест Хэм” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, қимматли икки очкодан айрилди.
Юрген Клопп бу учрашувда бир неча асосий ўйинчиларни бошланғич таркибга киритмагани қимматга тушди.
Германиялик мутахассис ўйинни қутқариш учун 79-дақиқада захирадан Муҳаммад Салоҳ, Дарвин Нуньес ва Жо Гомесни майдонга туширди. Айнан мана шу вазиятда мисрлик тўпурар ва Юрген Клопп ўзаро уришиб кетди.
Салоҳни майдонга тушишга тайёрланаётган Дарвин Нуньес ва Жо Гомес тинчлантиришга уринди.
Ўйиндан кейин Муҳаммад Салоҳ юз берган вазиятга қисқа изоҳ берди.
- Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади, - деди Муҳаммад Салоҳ ундан вазият бўйича изоҳ сўраган журналистларга. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.