13:24 / 27.04.2024
192

Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди

Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди
Кадр: Telegram
Тошкент шаҳрида фирибгарлик йўли билан 80 дан ортиқ кишининг номига кредит эвазига техника харид қилган 40 ёшли аёлга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда “Миллар” информацион дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, у мазкур жиноятни 28 ҳамда 29 ёшли икки судланувчи йигит билан бирга содир этган. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, аёл шу вақтгача 12 марта судланган.

"Фуқароларнинг номига кредит олиш билан шуғулланганман. Жиноят содир этганимни тан оламан", — дейди айбланувчи.

Судланувчи аёл Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этган деб топилди. Суднинг 2023 йил 26 декабрдаги ҳукми билан тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисмини қисман қўйиш йўли билан 5 йил-у 2 ойга озодликдан маҳрум қилинди.

Судланувчи йигитларнинг ҳар бирига 5 йил-у 6 ой муддатга қамоқ жазоси тайинланди.

Бундан олдин Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи 59 ёшли шахс ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ўзининг номига номаълум сабабларга кўра онлайн кредит олиниб, пуллари ўзлаштирилганини маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди