
Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига даъвогар АИТ "Ипак йўли" банки Қарши филиалига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар С.Рахимовага нисбатан кредит ва кредит фоизларини муддатидан олдин ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Суд 2024 йил 27 апрельдаги ажримига асосан банкнинг даъво аризасини қаноатлантирган ва қарздорга тегишли “Dong Feng pessenger” русумли автотранспорт воситасига нисбатан таъқиқ қўйилган.
Бюронинг Қарши шаҳар бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида мазкур автотранспорт воситаси қарздорнинг яшаш уйидан топилди.
Машинани жарима майдончасига жойлаштириш ҳақида айтилганда табиийки, қарздорлар бунга норозилик ва эътироз билдирдилар. Аммо ҳар қандай ҳолатда давлат ижрочилари ўз хизмат вазифаларини бажаришлари лозим ва мазкур ҳужжат ижроси таъминланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар