10:08 / 08.04.2020
3 566

Яна 14 кишида коронавирус аниқланди. Касалга чалинганлар сони 534 нафарга етди

Яна 14 кишида коронавирус аниқланди. Касалга чалинганлар сони 534 нафарга етди
2020 йил 8 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 534 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Кеча тунда коронавирусга чалинганлар сони 520 бемордан иборатлиги хабар қилинган эди. Ўтган соатлар давомида яна 14 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу касалликдан бутунлай соғайганлар сони ҳозирда 30 нафарни ташкил этмоқда. Икки киши эса вафот этган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият