
"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти "Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Мадрид дербиси доимо қайноқ ва шиддатли кечади. Ушбу баҳсда ҳам шундай бўлди, чунки "Атлетико" кучли ҳимояси ва таъсирчан ўйини билан "Реал Мадрид"ни қийин аҳволга солди. Бош мураббий Карло Анчелотти учрашув ҳақида шундай деди:
"Қийин учрашув бўлди"
"Биз ўйинни мураккаб тарзда бошладик, чунки биринчи дақиқанинг ўзида гол ўтказиб юбордик. Бу биз учун жиддий синов бўлди. "Атлетико" яхши ҳимояланди ва учрашувни бошқаришни уддалади. Бизда кўплаб имкониятлар бўлмади, бу эса ишни янада қийинлаштирди. Биринчи бўлимда биз тўпга эга бўлиш борасида қийинчиликларга дуч келдик, бу эса мен учун хавотирли эди. Бироқ, иккинчи бўлимда рақиб майдонида тўпни яхши назорат қилишга эришдик."
"Пенальтиларгача олиб бормасликка ҳаракат қилдик"
"Биз учрашувни пенальтилар сериясига олиб бормаслик учун ҳамма имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Каваминга ажойиб ҳаракат қилди, у жуда самарали ўйин намойиш этди. Шунингдек, Тчуаменида сариқ карточка борлиги сабабли уни захирага олишга қарор қилдим. Ундан ташқари, Браим ҳам захирадан яхши қўшилди ва жамоага ёрдам берди."
"Энг ёмони – Мени жароҳати"
"Энг ёмони шуки, Мени жароҳат олди. Бу биз учун жиддий йўқотиш бўлиши мумкин, аммо биз барибир охиригача кураш олиб борамиз. Биз ҳар бир ўйинга максимал тарзда тайёрланамиз ва бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ҳозир олдимизда муҳим баҳслар бор ва уларга тўлиқ эътибор қаратамиз."
"Реал Мадрид" ушбу ғалаба орқали Чемпионлар Лигасида муваффақиятли юришини давом эттирди ва навбатдаги босқичга йўл олди. Жамоа ушбу мавсумда ҳам чемпионликка жиддий даъвогарлик қилмоқда." “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар