00:30 / 07.03.2025
80

Чет элликлар ерларимизни эгаллаб олмоқдами?

Чет элликлар ерларимизни эгаллаб олмоқдами?
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар орқали “Юртимиз ерлари чет элликларга бериб юборилаётгани ёки сотилаётгани” ҳақида хабарлар кенг тарқалмоқда.

Кадастр агентлиги бу хабар юзасидан муносабат билдирди. Қуйида уни тўлиқ келтирамиз.

Мазкур шахслар қонунчилигимизга кўра Ер участкаларини чет элликларга бериш тартибларидан хабари йўқлигидан бундай маълумотларни тарқатаётган кўринади. Агар хабарлари бўлганида нотўғри хабарларни тарқатмаган бўлар эди.

Биз сизга маълумот бериб ўтамиз.

Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) талаблари Ер кодекси билан белгиланган ҳамда унинг 17-моддасига мувофиқ чет эллик фуқаролар ва юридик шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ер участкаларига фақат ижара ҳуқуқи асосида эга бўлиши мумкин.

Кодекснинг 24-моддасига мувофиқ чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эл жисмоний ва юридик шахсларига ер участкалари ижарага берилади.

"Хўп ижарага берсагу хусусийлаштириб олсачи, унда нима қиламиз?" - деб ваҳимага тушманг.

Хавотирга ўрин йўқ, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ чет эллик фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл юридик шахслари, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, шунингдек давлат органлари, муассасалари, корхоналари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари хусусийлаштириш субъектлари бўлмайди, яъни чет элликларга ер хусусийлаштириб берилмайди.

"Хўш агар қишлоқ хўжалиги ер бўлсачи? Уни хусусийлаштириб оладими?" - деб ўзингизни қийнаманг. Қишлоқ хўжалиги ерларини ҳатто Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ҳам хусусийлаштириб ололмайди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият