Об-ҳаво бўйича шошилинч ахборот эълон қилинди

Об-ҳаво бўйича шошилинч ахборот эълон қилинди
Республика Гидрометеорология маркази тезкор ахборот билан чиқди.

Жорий йилнинг 6 март куни шимолда ва чўл ҳудудларда, 7-8-март кунлари республиканинг қолган ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, Навоий, Жиззах вилоятларида айрим жойларда баъзида 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

7 мартда ва 8 мартга ўтар кечаси республика бўйича ёмғир ёғади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, баъзи жойларда кучли бўлади.

Кундузги ҳарорат 7-10 даража илиққача пасаяди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар