
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олим Абдуллаев Хорватиянинг мамлакатдаги элчиси (қароргоҳи Остона шаҳрида) Рефик Шабанович билан видео-конференц-алоқа форматида учрашув ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувнинг асосий кун тартибидан ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон фуқароларини Хорватияга ишлаш учун жўнатишнинг ташкилий масалалари ва қонунчилик базасини яратиш мақсадида мутахассисларни жалб қилиш муҳокама қилинди.
Томонлар ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва икки давлатнинг тегишли идоралари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини қайд этдилар. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.