03:18 / 14.03.2025
547

"Реал Сосьедад"га қарши 4:1 – "Манчестер Юнайтед" кейинги босқичда!

"Реал Сосьедад"га қарши 4:1 – "Манчестер Юнайтед" кейинги босқичда!
Европа Лигаси 1/8 финал жавоб учрашувида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Реал Сосьедад"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва умумий 5:2 натижа билан чорак финалга йўл олди.

Учрашувдаги биринчи голни 10-дақиқада Микел Оярсабаль пенальтидан киритди. Аммо "Юнайтед" бу голга жавобан Бруну Фернандешнинг 16, 50 ва 87-дақиқалардаги голлари ҳамда Диогу Далотнинг 90+1-дақиқадаги голи билан ғалабани таъминлади. "Реал Сосьедад" футболчиси Хон Аррамбуру 63-дақиқада майдондан четлатилди.

Ўйин статистикаси:
• Ударлар: 25 – 8
• Ударлар дарвоза томон: 10 – 3
• Тўп назорати: 61% – 39%
• Паслар: 478 – 324
• Паслар аниқлиги: 84% – 75%
• Фоллар: 6 – 13
• Сариқ карточкалар: 2 – 7
• Қизил карточкалар: 0 – 1
• Офсайдлар: 1 – 2
• Бурчак зарбалари: 6 – 4


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт