Солиқ, божхона, банк ходимлари, ҳоким ўринбосари ва тадбиркорлардан иборат жиноий гуруҳ аниқланди

2 дақиқа ўқиш27.6K
Солиқ, божхона, банк ходимлари, ҳоким ўринбосари ва тадбиркорлардан иборат жиноий гуруҳ аниқланди
ДХХ томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 17 нафар солиқ идоралари ходими, 1 нафар божхона органи ходими, 1 нафар банк ходими, 1 нафар туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ва 18 нафар тадбиркорлик субъекти мансабдор шахсларидан иборат уюшган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.

Аниқланишича, ушбу гуруҳ томонидан 2020-2023 йиллар давомида 8 та сохта корхона ташкил қилиниб, хорижга сохта экспорт қилинган мебель маҳсулотлари учун қайтарилиши белгиланган 15 фоиз қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) салбий фарқ суммасини асоссиз қайтариб олиш орқали, улар жами 24 млрд 580 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилишган.

Жиноий гуруҳ фаолиятини солиқ идораларининг собиқ ходими мувофиқлаштириб борган ва айнан мазкур шахс норасмий раҳбарлик қилган корхоналар Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида рўйхатдан ўтган бўлса-да, уларнинг юридик манзиллари асоссиз равишда тез-тез ўзгартирилиб, уларга расмий раҳбар сифатида ишга алоқадор бўлмаган шахсларнинг номлари киритилган. Шунингдек, корхоналарнинг фаолият тури сифатида мебель ишлаб чиқариш билан шуғулланиш белгиланган бўлсада, аслида улар ҳеч қандай ишлаб чиқаришни амалга оширишмаган.

Бундан ташқари, ҳисобот ҳужжатларида гўёки ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар Қирғизистонга экспорт қилинганлиги акс эттирилган.

Лекин, текширувлар жараёнида экспорт операциялари амалга оширилмаганлиги, корхоналарнинг муҳрлари уюшган гуруҳ томонидан сохталаштирилганлиги ва экспорт шартномалари шакллантирилганлиги ҳамда давлат бюджетидан юқорида кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи пул маблағлари ноқонуний қайтариб олинганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-, 179-, 184-, 209- ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Тергов давомида 6 млрд 808 млн сўм давлат ҳисобига ундирилди. Шунингдек, етказилган зарарни қоплаш учун 6 млрд 300 млн сўмлик мол-мулк, жумладан 1 та кўп қаватли хусусий тиббий клиника биноси, 1 та автомобиллар ювиш шохобчаси, 2 та хонадон, 6 та автомашина ҳамда телефон ва компютер жиҳозлари хатланди.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан 38 нафар судланувчиларнинг 14 нафарига 5 йил 6 ойдан 7 йил 6 ой муддатгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, 18 нафар шахсга нисбатан турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, уларга Жиноят кодексининг 72-моддасини қўллаган ҳолда 2 йил муддат ичида етказилган моддий зарарни қоплаш мажбурияти билан 3 йил синов муддати тайинланди.

Бундан ташқари, судланувчиларнинг 6 нафарига нисбатан 2 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?